«йўл ёпилади» тегли мақолалар


Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади
19 апрель 2024, 09:35

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади

Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Темирйўл кесишмасини таъмирлаш учун Тошкентдаги ҳалқа йўлининг бир қисми тунги вақтда ёпилади
28 март 2024, 11:06

Темирйўл кесишмасини таъмирлаш учун Тошкентдаги ҳалқа йўлининг бир қисми тунги вақтда ёпилади

Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасининг (ҳалқа йўли) «Локомотив» истироҳат боғи яқинидаги қисмида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 6:00 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади.

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
9 март 2024, 16:23

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланди
24 ноябр 2023, 09:29

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланди

Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтдаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланди. Бунда йўлнинг бир тарафи ёпилиб, иккинчи қисмида икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилади.

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади
5 ноябр 2023, 10:02

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари 8−10 ноябрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шунингдек, 8−9 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши қисман чекланади, шаҳар марказида эса улар ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади. Рўйхат.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
25 август 2023, 15:30

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Пойтахтда Мустақиллик байрами муносабати билан халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентда айрим кўчаларнинг бир қисми вақтинча ёпилади
19 июл 2023, 14:35

Тошкентда айрим кўчаларнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентнинг Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар ёпилади. Бу вақтда метронинг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилади.

Югуриш мусобақалари сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади
22 июн 2023, 09:33

Югуриш мусобақалари сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Ёшлар куни муносабати билан оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган Olympic day мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли пойтахтдаги айрим кўчаларда 23 июндан 25 июнгача автомобиллар ҳаракати чекланади.

Веломарафон муносабати билан 4 июнда Тошкентнинг айрим кўчалари 3 соатга ёпилади
3 июн 2023, 09:33

Веломарафон муносабати билан 4 июнда Тошкентнинг айрим кўчалари 3 соатга ёпилади

Пойтахтдаги айрим кўчалар 4 июнь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 8:00 дан 11:00 га қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).

Тошкентдаги айрим кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади
17 май 2023, 13:09

Тошкентдаги айрим кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабабли 20−21 май кунлари пойтахтдаги бир қатор кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тошкентда Амир Темур кўчасининг бир қисми номаълум муддатга ёпилди
16 май 2023, 09:26

Тошкентда Амир Темур кўчасининг бир қисми номаълум муддатга ёпилди

15 майдан Тошкентдаги Амир Темур кўчасининг бир қисми номаълум муддатга ёпилди. Бу вақтда кўча бўйлаб янги электр тармоғини қуриш ишлари олиб борилади.

Тошкент вилоятидаги айрим йўллар 4 кунга ёпилди
10 май 2023, 10:32

Тошкент вилоятидаги айрим йўллар 4 кунга ёпилди

Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
20 апрель 2023, 15:31

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).

1 апрель куни Янги Ўзбекистон кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади
31 март 2023, 15:40

1 апрель куни Янги Ўзбекистон кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади

«Янги Ўзбекистон» боғида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб 1 апрель куни Янги Ўзбекистон ва унга туташ Жасорат кўчасида автомобиль ҳаракати чекланади.

2 апрель куни Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
31 март 2023, 14:37

2 апрель куни Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентда 2 апрель куни Амир Темур таваллуди муносабати билан югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу куни айрим кўчаларда 3 соат давомида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Тошкентда Чўлпон кўчаси билан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасини боғловчи йўл бир ойга ёпилди
5 март 2023, 10:35

Тошкентда Чўлпон кўчаси билан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасини боғловчи йўл бир ойга ёпилди

Тошкентдаги Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл 4 апрелга қадар ёпилди. Бу вақтда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади
4 март 2023, 16:55

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади

Пойтахтда 5 март куни «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида юриш марафони ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади
18 феврал 2023, 11:06

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади

Пойтахтнинг қатор марказий кўчалари 19 февраль куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан ёпилади.

Тошкентдаги Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 15 кунга ёпилади
1 декабр 2022, 13:10

Тошкентдаги Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 15 кунга ёпилади

Миробод тумани Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони 1 декабрдан 15 декабрга қадар ёпилади.

Тошкентнинг 4 та кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
12 ноябр 2022, 13:55

Тошкентнинг 4 та кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

«Давлат байроғи куни» муносабати билан ўтказиладиган «Янги нафас» югуриш тадбирлари сабаб 12−13 ноябрь кунлари Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Янги Ўзбекистон кўчаларининг бир қисми автотранспорт ҳаракати учун чекланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг